Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади
2030 йил 1 январдан бошлаб давлат рўйхатидан ўтмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолият юритиши тақиқланади.
“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагилардан иборат республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган, рўйхатга олинган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ягона электрон маълумотлар базасини ўз ичига олган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:
- “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш” ахборот тизими таркибида “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш” қуйи ахборот тизимини ишлаб чиқиш;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари бериш жараёнида уларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мунтазам равишда янгиланиб бориладиган республика ҳудудлари бўйича мутахассисларнинг реал вақт тартибида тақсимланиши, фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, маълумоти, мутахассислиги, малака ошириши, ишга жойлаштирилиши, касбга оид стажи, илмий даражаси, малака тоифаси ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ишончли рейтингини яратиш.
Белгиланишича:
- рўйхатга олиш тизимида қайд этилган тиббиёт ва (ёки) фармацевтика ходимларига давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома уларнинг малака тоифаси амал қилиш муддатига мос равишда берилади;
- муайян мутахассислик бўйича аттестациядан ўта олмаган ва малака тоифаси берилмаган тиббиёт ва фармацевтика ходими бир йил муддатга вақтинча рўйхатга олинади;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатига олиш “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан амалга оширилади;
- 2030 йил 1 январдан бошлаб давлат рўйхатидан ўтмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолият юритиши тақиқланади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- 2024 йил якунига қадар “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш” ахборот тизими таркибида “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига узлуксиз касбий таълимда сертификат бериш” қуйи ахборот тизими ишлаб чиқилади;
- 2025 йил 1 январдан бошлаб Миллий платформада тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва уларга малака оширишнинг вақти, жойи ва шакли, ўқув мавзуларини танлаш имконияти яратилади, малака ошириш курсларининг ягона реестри шакллантирилади, касбий ривожлантириш натижалари ва ўзлаштирилган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади;
- малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларининг ягона реестрини шакллантириш, малака ошириш муассасалари, малака оширишнинг вақти, жойи, шакли ва ўқув мавзуларини мустақил танлаш, электрон шаклда ҳужжат топшириш, онлайн таълим дастурларни ўзлаштириш, шахсий портфолиосини шакллантириш, сертификат бериш жараёнлари Миллий платформа орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026