Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Запорижжяга ракета зарбалари пайтида 4 киши ҳалок бўлди
ОАВ хабарига кўра, биринчи ракета зарбасидан кўп ўтмай, Россия армияси Запорижжяга иккинчи зарбани берди. Украина расмийларига кўра, ўққа тутиш натижасида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Фото: Reuters
5 апрел, жума куни Россия қўшинлари Украинанинг Запорижжя шаҳрига бешта ракета учирди, деб хабар берди Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Иван Федоров. Охирги маълумотларга кўра, ракета зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши, жумладан, 9 ёшли бола ва икки журналист яраланган. Тўрт нафар жабрланувчининг аҳволи оғир.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Запорижжяга дастлаб учта ракета урилган, кейин журналистлар, қутқарувчилар ва полиция воқеа жойида иш олиб борганида, Россия армияси икки ракета билан иккинчи зарбани берган. Россия армияси бундан аввал такрорий зарба беришнинг ўхшаш тактикасини қўллаган, хусусан, Харкивни ўққа тутиш пайтида, деди Федоров.
Запорижжя шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртевнинг сўзларига кўра, ракета зарбаси турар жой секторига келиб тушган: учта кўп қаватли турар жой, битта хусусий уй, ётоқхона ва дўкон зарар кўрган.
Шу билан бирга, Запорижжя вилояти эгаллаб олинган қисмининг Россия томонидан тайинланган «маъмурияти» вакили Кирилл Рогов таъкидлашича, зарба нишони ҳарбий самолётлар учун двигателлар йиғиладиган ва Украина қуролли кучлари техникаси таъмирланадиган «Мотор Сич» корхонаси бўлган.
Мавзуга оид
08:37 / 08.01.2026
Днипропетровск ва Запорижжя вилоятлари РФ сабабли электрсиз қолди
11:48 / 25.12.2025
РФнинг Запорижжяга зарбалари: турар жойлар шикастланди, яраланганлар бор
11:12 / 18.12.2025
Россиянинг Запорижжядаги уйга зарбаси оқибатида 32 киши жароҳатланди
10:17 / 21.11.2025