Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Россияга 164 турдаги товарлар экспортини тақиқлади
Янги санкциялар «Россия саноат инфратузилмасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган» товарларга тегишли. Чекловлар 17 апрелдан кучга киради.
Япония ҳукумати «Россия саноат инфратузилмасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган» 164 турдаги товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда 5 апрел, жума куни Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги маълум қилди. Янги санкциялар Япониянинг Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига сўнгги жавоби бўлиб, улар 17 апрелдан кучга киради. Бундан ташқари, 10 майдан бошлаб Токио Россиядан носаноат олмослар импортини тақиқлайди.
Россияга олиб кириш тақиқланган Японияда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати турли хил сув транспортини ўз ичига олади - масалан, бурғилаш ва ресурсларни қазиб олиш учун сузувчи платформалар, ўт ўчириш кемалари, яхталар. Шунингдек, литий-ионли аккумуляторлар, автомобиллар учун мотор мойлари, қимматбаҳо металлар, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар экспорти ҳам тақиқланган. Тақиқ пўлат маҳсулотлари, жумладан, нефт ва газни ташиш учун мўлжалланган қувурлар, электр жиҳозлари ва унинг қисмлари, иситиш қозонлари, электр асбоблари, силлиқлаш машиналари ва ёғочни қайта ишлаш ускуналарига ҳам таъсир қилади.
Украинани қўллаб-қувватлаш - япон ҳукуматининг устувор йўналишларидан бири
Япония бош вазири Фумио Кишида 25 феврал куни G7 онлайн-саммити чоғида Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш ниятида эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Украина билан бирдамлик кўрсатиш муҳим, чунки жанг майдонларида вазият оғир ва жанговар ҳаракатлар чўзилиб кетди. Япония бош вазири Украинани қўллаб-қувватлаш вазирлар маҳкамасининг бу йилги устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишига ишонтирди.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари туфайли Япония санкциялари Россиядан бўлган 1 мингдан ортиқ одам ва 120 дан ортиқ ташкилотга таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026