Ўзбекистон | 13:02 / 10.04.2024
2563
2 дақиқада ўқилади

“Яшил макон” баҳорги мавсумида 127 миллион туп дарахт экилди – Экология вазирлиги

“Яшил макон” баҳорги мавсумида бутун республикада 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилган. Ҳар бир вилоятга 8-10 миллион туп атрофида кўчат ўтқазилган.

Фото: Экология вазирлиги

2024 йилнинг 9 апрел ҳолатига кўра, республика бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди.

Вазирлик маълумотига кўра, республиканинг ҳар бир вилоятида 8-10 миллион туп атрофида дарахт экилганини кўриш мумкин:

Қорақалпоғистон Республикасида – 8 млн 469 минг туп;

Фарғона вилоятида – 10 млн 241 минг туп;

Наманган вилоятида – 10 млн 113 минг туп;

Қашқадарё вилоятида – 10 млн 580 минг туп;

Бухоро вилоятида – 10 млн 40 минг туп;

Андижон вилоятида – 9 млн 862 минг туп;

Навоий вилоятида – 8 млн 973 минг туп;

Сурхондарё вилоятида – 10 млн 247 минг туп;

Хоразм вилоятида – 9 млн 339 минг туп;

Самарқанд вилоятида – 10 млн 244 минг туп;

Жиззах вилоятида – 9 млн 913 минг туп;

Тошкент вилоятида – 10 млн 159 минг туп;

Сирдарё вилоятида – 8 млн тупдан ортиқ

Тошкент шаҳрида – 569 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Эковазирликнинг маълумот беришича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг апрел ойигача 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилган. Бу йилги баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган эди.

Олдинроқ президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўтказган видеоселекторда республика вилоятларининг қатор туманларида, жумладан, Тошкент шаҳрининг 12та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаганини танқид қилган эди

Мавзуга оид