Жаҳон | 16:32 / 15.04.2024
12714
5 дақиқада ўқилади

Харкивда блэкаут, Селидоведа зарба оқибатлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 781-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҚК бош қўмондони Олександр Сирский Россия қўшини Часив Ярни 9 майга қадар эгаллаш бўйича топшириқ олганини айтди.
  • Украина қуролли кучлари Луҳанск областида РФ қўшинлари гуруҳининг бошқарув пунктига «самарали зарба» йўлланганини маълум қилди. Ўзини ўзи эълон қилган ЛХР расмийлари машинасозлик заводига зарба берилгани ва тўққиз киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатган.
  • РФ мудофаа вазирлигига кўра, ўтган кун давомида Қора денгиз устида ва Краснодар ўлкасида украин дронлари йўқ қилинган.
  • Украина қуролли кучлари Харкив области ҳудудида россияликларнинг 10 та пилотсиз қурилмаси уриб туширилганини маълум қилди.

Харкивда электр ўчирилиши

Россия қўшини бир неча ҳафтадан буён Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Харкивни тўхтовсиз ўққа тутмоқда. Нишонлар асосан энергетика инфратузилма объектлари бўлмоқда. Украина энергетика вазирлиги ҳамда энергия ишлаб чиқарувчи йирик ДТЭК компанияси вакиллари CNN нашрига маълум қилишича, Россия қўшини сўнгги вақтларда тактикани ўзгартирган — агар авваллари ҳужумлар тарқоқ амалга оширилган бўлса, эндиликда нисбатан аниқ ва зич берилмоқда. Россия зарбалари туфайли Харкивдаги турар жойлар ҳамда корхоналарга электр энергияси узатилишида чекловлар жорий этилмоқда. Ресурсларни тежаш учун Харкивда иситиш мавсуми муддатидан олдин якунланган ва шаҳарни ёритиш чироқлари ўчириб қўйилган. «Россия барча трансформатор нимстанцияларни вайрон қилди, ИЭСни шикастлади. Бу ишлаб чиқариш қувватларини тезда тиклаш имконсиз», — деган Харкив шаҳри мэри Игор Терехов апрел ойи бошида LIGA.net учун берган интервюсида. «Мен тиклаш ишларини қачонга якунлаш бўйича ваъда бера олмайман», — дея қўшимча қилган у.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

«Азов» ҳарбий хизматчиси Креминна яқинида

«Азов» жангчилари 2022 йил баҳорида Мариуполни мудофаа қилишганди, энди эса махсус топшириқли бригада Луҳанск областидаги жанговар топшириқларни бажармоқда. 

«Азов»нинг «Енот» чақирув белгисига эга жангчиси Россия қўшинларининг Луҳанск области Креминна шаҳри яқинидаги Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудидаги позициясидан бир километр масофадаги фронт чизиғида жойлашган хандақда чекмоқда. Фото 2024 йил 12 апрелда олинган
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Селидове ўққа тутилиши оқибатлари

Украинанинг Донецк области Покровск райони Селидове шаҳрида Украина қуролли кучларининг фронтнинг ушбу участкаси учун муҳим ҳисобланган таъминот базаларидан бири жойлашган. Россия қўшини бу ерни мунтазам равишда ўққа тутади. Хусусан, 14 апрелга ўтар кечаси РФ ҳарбийлари шаҳарга С-300 комплекси ракеталари билан зарба йўллаган, кейин эса Селидовега авиабомбалар ташланган, деб хабар берган шаҳар ҳарбий маъмурияти. Учта маъмурий бино ҳамда бир қанча турар жойлар шикастланган, аммо одамлар жароҳатланмаган.

Шаҳар маъмурияти телеграм-каналида зарба оқибатлари ҳақидаги маълумот ва гуманитар ёрдам тарқатилиши ҳақидаги хабар «деразаларни ёпиш» ва «қабрларни тозалаш»ни таклиф қилувчи реклама билан бирга кетган.

Селидоведа вайрон бўлган уй. 2024 йил 12 апрел
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Ўққа тутилган уй ҳовлисида шикастланган «Москвич» автомобили. 2024 йил 12 апрел
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҳукумати Селидове каби фронт чизиғи яқинида жойлашган аҳоли яшаш манзиллари аҳолисини нисбатан хавфсиз жойларга кетишга чақирмоқда. Кўнгиллилар ташкилотлари кўчиб ўтишга ёрдамини таклиф қилмоқда, аммо ҳамма ҳам турли сабабларга кўра ўз уйларини тарк этишга тайёр эмас. 2024 йил 12 апрел
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Селидовелик аёл Россия қўшини 2024 йил 14 апрелга ўтар кечаси йўллаган зарба оқибатида шикастланган уйи олдида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид