Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрел куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда қайд қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминали реконструкцияси уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.
Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.
Яна бир тақдимот Урганч шаҳрида 2022 йилда бошланган Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши билан боғлиқ. У ерда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, спорт ва маданият марказлари, хиёбонлар, технопарк ва бошқа мажмуалар барпо этилади. Хусусан, шаҳарча марказида Ал-Хоразмий университети қурилади.
Лойиҳага кўра, бу олийгоҳда математика ва табиий фанлар, информатика, муҳандислик факултетлари бўлади, 4 минг талаба таълим олади. Университет қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб ҳам бўлади. Шу тариқа, бу ерда ўқиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилиб, таълим кластери яратилади.
Тақдимотда университет концепциясини бойитиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларнинг тадқиқотлари учун замонавий лабораториялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш, рақамли технологиялар ва киберспорт йўналишларини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани марказида Ал-Беруний музейи ташкил этиш режалаштирилган. У икки қаватли бўлиб, энг илғор қурилмалар билан жиҳозланиши, интерфаол усуллар қўлланилиши мўлжалланган. Музей олдидаги хиёбонда Беруний ҳайкали ўрнатилади.
Тақдимотда мазкур лойиҳалар бўйича бир нечта таклифлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, қулайликларни ошириш ва сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди
Жамият | 09:41
-
АҚШ Хитой товарларига божларни 120 фоиздан 54 фоизга пасайтиради
Жаҳон | 09:39
-
Германия канцлери Россияга қарши янги қаттиқ санкцияларни истисно этмади
Жаҳон | 09:15
-
Трамп: Рубио Туркиядаги Россия-Украина музокараларида иштирок этади
Жаҳон | 09:05
Мавзуга оид

12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти

16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори

12:40 / 06.07.2024
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

11:22 / 02.05.2024