Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада уруш бошланганидан бери 37 минг украиналик бедарак йўқолди
Гап ҳам ҳарбий хизматчилар, ҳам турли ёшдаги фуқаролар ҳақида кетмоқда.
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери 37 мингга яқин Украина фуқароси бедарак йўқолган. «Бу кўрсаткичлар анча юқори бўлиши мумкин», — деб ёзди Украина Олий радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец 16 апрел, сешанба куни Facebook ижтимоий тармоғида. Унинг таъкидлашича, гап ҳам ҳарбий хизматчилар, ҳам турли ёшдаги фуқаролар ҳақида кетмоқда.
Омбудсман маълумотларига кўра, Россия Федерацияси 2014 йилдан бери Украина ҳудудидан тинч аҳоли вакилларини ўғирлаб кетяпти. Йўқолганлар сонини ҳисоблаш жараёнини мураккаблаштиргани шундаки, Россия ҳозирда Украина ҳудудининг деярли 20 фоизини эгаллаб турибди. Лубинецнинг сўзларига кўра, Украина Россия Федерацияси ҳудудида «ноқонуний ушлаб турилган» 1700 га яқин тинч аҳоли вакилини аниқлашга муваффақ бўлган, 147 киши ватанга қайтарилган.
Украиналик болаларнинг Россияга ноқонуний депортацияси
2023 йилда Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани эгаллаб олинган Украина ҳудудларидан болаларни ўғирлашда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган эди. Кремл бу айбловларни рад этади.
2023 йил март ойида Украина болаларни Россия Федерациясига мажбуран депортация қилишнинг 16 мингдан ортиқ ҳолати ҳақида маълум қилди. Украинадан олиб кетилган кўплаб болалар ноқонуний равишда оилаларга берилади ёки болалар уйларига жойлаштирилади.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026