Жаҳон | 14:59 / 21.04.2024
12240
8 дақиқада ўқилади

Экин далаларга тушган бомбалар ва Днипрога ҳужум оқибатлари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 787-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский онлайн-казино фаолиятини чекловчи қонунни имзолади; у ҳарбий хизматчилар ҳарбий ҳолат даври якунига қадар азарт ўйинлар ўйнашини тақиқлайди
  • Украинанинг Винница областида икки ҳарбий хизматчи ҳужжатларни текшириш учун тўхтатган полициячиларга ўт очди; полициячилардан бири ҳалок бўлган
  • РФ мудофаа вазирлиги Россия регионлари устида 50 та пилотсиз учиш аппаратлари уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Украина ҳужумлар нишони ҳарбий саноат комплексларининг энергетика инфратузилмалари бўлганини маълум қилди
  • Байкалорти вице-премери, Украинага уруш учун кетганини айтган Марат Мирхайдаров ярим йиллик шартномаси муддати тугаётгани ва ортга қайтишини маълум қилди
  • РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг Су-25 самолётини уриб туширгани ҳақида хабар берди

Днипро ўққа тутилиши

19 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини Днипропетровск области бўйлаб ёпирилма ракета зарбаси йўллаганди. Област ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, зарба оқибатида шаҳарда уч киши ҳалок бўлган. Регион бўйлаб 19 апрел куни йўлланган зарбаларнинг жами қурбонлари сони саккиз нафарни ташкил этади, шундан икки нафари болалар, деб хабар берган ҳарбий маъмурият. Камида 35 киши жароҳатланган.

Муниципал хизматлар ишчиси Россия ракета зарбасига учраган ҳудудда тозалаш ишларини олиб бормоқда
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари
Украина ФВДХ / Anadolu / Getty Images
Ракета зарбасидан шикастланган турар жой биносидаги квартирада ёниб кетган пианино
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Днипролик кишилар ўққа тутилган уйи олдида
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
ФВДХ ходимлари Днипрода ҳалок бўлган кишининг жасадини олиб кетмоқда
Украина ФВДХ / Anadolu / Getty Images
Днипро ўққа тутилиши оқибатида ёниб кетган бино олдидан ўтаётган украин ҳарбийлари
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Донецк областига келган Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский Донецк областидаги олдинги чизиққа ташриф вақтида
Украина президенти офиси

Харкив областидаги жанг майдонларига экин экилиши

2024 йил баҳорида, уруш давом этаётганига қарамай, Украинада навбатдаги экин кампанияси бошланди. Украиналик деҳқонлар бу жараённи яна бир бор экстремал шароитларда ўтказишига тўғри келмоқда: улар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб келган майдонлар мунтазам равишда ўққа тутилади, улар бўйлаб ҳарбий техникалар ва армия тузилмалари ҳаракатланади. Қуйида сўнгги вақтларда россияликларнинг энг кўп зарбаларига дучор бўлаётган Харкив областида экин жараёни қандай олиб борилаётгани акс этган суратлар.

Фермерлар далага қишлоқ хўжалиги техникасини киритишдан олдин металл изловчилар орқали ерда портламай қолган снарядларни қидирмоқда; Харкив области Високопиле қишлоғи ҳудуди; 2024 йил 20 апрел
Sergey Kozlow / EPA / Scanpix / LETA
Сапёрлар аниқланган снарядларни текшириб, улар хавфсизлигини тасдиқлаганидан сўнг, фермерлар қишлоқ хўжалиги техникаси иш бошлаши учун ушбу қолдиқларни даладан олиб чиқишади
Sergey Kozlow / EPA / Scanpix / LETA
Нафақат снарядлар, балки ҳарбий техникалар ҳам урушни эслатиб туради: Високопиля яқинида олинган ушбу фотода — ёниб кетган танк акс этган
Sergey Kozlow / EPA / Scanpix / LETA
Високопиля яқинидаги далада ишлаётган трактор — суратда қишлоқ хўжалиги майдонига қулаган ракета корпуси элементини ҳам кўриш мумкин
Sergey Kozlow / EPA / Scanpix / LETA

Вайрон қилинган электр станция — бутун Украина учун блэкаут таҳдиди рамзи

Йил бошидан буён РФ қуролли кучлари Украина энергетика инфратузилмалари бўйлаб бир неча бор ёпирилма зарбалар йўллади. Сўнгги ҳафталарда айниқса Одесса, Харкив, Запорижжя, Лвив ва Киев областларида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш корхоналарига фаол ҳужумлар амалга оширилмоқда. Украина пойтахти таъминоти учун ўта муҳим ҳисобланган Триполская ИЭС буткул йўқ қилинган, «Укрэнерго»нинг қатор станциялари ҳамда Ринат Ахметовга тегишли ДТЭК компанииясининг иккита электр станцияси жиддий шикастланган. Қуйидаги кадрлар ДТЭК электр станцияларидан бирида олинган.

РФ қуролли кучлари зарбасидан кейин ДТЭК электр станциясида ёниб кетган диспетчерлик хонасидаги  ишчи; 2024 йил 19 апрел
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Кўплаб энергетика корхоналаридаги оғир вазиятга қарамай, ҳукумат мамлакат тўлиқ блэкаутдан қутулиб қолганига ишонтирмоқда
Украина президенти Володимир Зеленский эса фақат ғарб қуроллари, жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилиши мамлакатда энергетика коллапси юзага келишининг олдини олишини таъкидламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
ДТЭК корхонаси РФ зарбасидан кейин шундай кўринишда — электр станциянинг кўплаб элементлари буткул яксон бўлган
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Вашингтонда Киев учун яхши хабарлар фонида АҚШда ўқ-дорилар ишлаб чиқарилиши

АҚШ Вакиллар палатаси 20 апрел куни кечқурун миллий хавфсизлик бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади, у Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни кўзда тутади. Энди қонун лойиҳасига Сенатда овоз берилади. Агар ҳужжат қабул қилинса, бу урушнинг украин армияси ресурслар тугаётган ҳамда янги қуроллар — айниқса артиллерия учун снарядлар етказиб берилишига кучли эҳтиёж сезаётган ҳозирги босқичида Киев учун жиддий ёрдам бўлади. Қуйида Америкадаги корхоналардан бирида снарядлар ишлаб чиқариш жараёни акс этган суратлар.

Рабочий проверяет форму стальных заготовок после этапа прессования в процессе производства снарядов калибра 155 мм на Армейском заводе боеприпасов (SCAAP) в городе Скрантоне, штат Пенсильвания, 16 апреля 2024 года
Charly Triballeau / AFP / Scanpix / LETA
Заводу в Скрантоне более 100 лет. Примечательно, что находится он в родном городе президента Джо Байдена — главного в США сторонника оказания военной помощи Украине. Несмотря на то, что еще несколько лет назад казалось, что оборудование на предприятии устарело с точки зрения современных конфликтов, активная артиллерийская война в Украине показала, что снаряды калибра 155 мм остаются абсолютно необходимым средством ведения боевых действий
Charly Triballeau / AFP / Scanpix / LETA

Харкив атрофини миналардан тозалаётган украин сапёрлари

Авария-сапёр гуруҳи Харкив областининг Сулиговка қишлоғида миналардан тозалаш ва портловчи моддаларни йўқ қилиш ишларини олиб бормоқда
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Экспертлар фикрича, Харкив областининг Сулиговка қишлоғини ҳам ўз ичига олувчи Изюм райони ҳудудини портловчи моддалардан тозалаш учун икки-уч йил кетиши мумкин
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Adri Salido / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик сапёр миналардан тозалаш вақтида
Adri Salido/Anadolu / ddp / Vida Press

Херсон областида дронлар ўққа тутилиши

Херсон областидаги Украина қуролли кучлари ҳарбийлари дронларга қарши қуролдан россияликларнинг камикадзе дронини ўққа тутмоқда, 2024 йил 19 апрел
Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид