Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Украинага 570 млн евролик ёрдам ваъда қилди
Украина учун мамлакат тарихидаги энг катта ёрдам пакети «бутун Европа хавфсизлиги»га зарур, деди Риши Сунак. Унинг сўзларига кўра, агар Россия ғалаба қозона олса, «у Полша чегарасида тўхтамайди».
Британия бош вазири Риши Сунак Украинага мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини 500 миллион фунт стерлинг (579 миллион евро) миқдорида ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда 22 апрел, сешанба куни маълум қилинди. Ёрдам пакетига, жумладан, 400 та автомобил, зарба ва ҳаво ҳужумидан мудофаа учун 1600 та ракета ва 4 миллион ўқ-дорилар киради.
«Украинани Россиянинг шафқатсиз олға силжишидан ҳимоя қилиш бизнинг хавфсизлигимиз ва бутун Европа учун жуда муҳим. Агар Россияга бу урушда муваффақият қозонишига рухсат берилса, у Полша чегарасида тўхтамайди», - деди Сунак Варшавага ташрифи олдидан. Сунак у ерда Полша бош вазири Доналд Туск ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан Европа хавфсизлиги ва Россия таҳдидини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Сунак 24 апрел куни Германия канцлери Олаф Шолц билан ҳам учрашади.
Британия бош вазирининг сўзларига кўра, эълон қилинган 500 миллион фунт стерлинг миқдоридаги ёрдам ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, Британияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлар етказиб бериш, шунингдек, фронт чизиғидаги ҳарбий техника муҳандислик таъминоти учун сарфланади.
Украина АҚШ, ЕИ ва дунёнинг бир қатор давлатларидан ҳарбий ёрдам кутмоқда
Британиянинг Киевга катта ёрдам пакети ажратиш ҳақидаги қарори АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли қонун лойиҳасининг маъқулланиши фонида қабул қилинди. Улар Киев апрел ойи охиригача узоқ масофага учувчи ATACMS ракеталарини олиши мумкинлигини истисно этмади.
Аввалроқ Чехия бош вазири Петр Фиала ҳам Украина учун учинчи давлатларда ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича Чехия ташаббусига дунёнинг 20 давлати аллақачон қўшилганини маълум қилганди. Фиаланинг сўзларига кўра, йиғилган маблағ Киевга 500 минг ўқ-дори етказиб беришга имкон яратади.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026