Ўзбекистон | 20:19 / 23.04.2024
5593
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ledokol Group: 16 йилдан буён реклама бозорида

Ўзбекистондаги энг йирик телеканал Ledokol Group реклама холдингининг таваллуд кунига бағишланган видео репортажни тақдим этди.

Фото: Ledokol Group

Мижозларнинг катта портфели, ўзгаришларга шай ходимлар, бизнес-вазифаларини янги шароитларга мослаштириш — буларнинг барчаси ишлаш ва камол топиш учун барқарор платформани таъминлайди. Бозор ўзгаришларига қандай бэкграунд мослашишга ёрдам бериши, ўзбек реклама бозори қандай кўринишга эга эканлиги, ҳамда қандай янги форматлар ва ҳамкорлар агентликка янада кенгроқ кўламга эришишига ёрдам бериши ҳақида Ledokol Group реклама холдинги директори, — Дилшод Музаффаров сўзлаб берди.

Фото: Ledokol Group

 — Ledokol Group холдингининг ташкил топганига 16 йил бўлди, унда қандай муҳим ўзгаришлар рўй берди ва у ривожланишда қандай давом этмоқда?

Бизнинг компаниямиз 16 йил аввал ташкил топган. Ўшнда биз энг олий даражадаги реклама хизматларини кўрсатиш ва нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа етакчи давлатларидан келган мижозлар билан ишлашга қарор қилган эдик ва айнан шундай бўлди.

Бугунги кунда Ledokol Group — бу, мамлакатдаги етакчи реклама агентлиги бўлиб, самарали реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда йирик брендларга ўз савдоларини оширишга ёрдам кўрсатади. Биз медиа стратегиясини ишлаб чиқиш ва ТВ, Интернет ҳамда ООНда реклама хизматларини тақдим этамиз. Шунингдек, 2023 йилдан буён Ledokol Group — OMD Group нинг Ўзбекистондаги ҳамкори ҳисобланади.

— Бозордаги ўзгаришларга тўхтасак, Ўзбекистондаги жорий кундаги реклама бозорини қандай баҳолайсиз? У қаерга томон харакатланяпти? 2023 йил охирига келиб қандай ўзгаришларни айтиб ўтишингиз мумкин? Бизнес нуқтаи назаридан нималар содир бўлди?

Ўзбекистон реклама бозори ниҳоятда диверсификатцияланмоқда. Агар илгари макроиқтисодий даражада жадал иқтисодий ривожланиш кузатилмаган бўлса ва амалда рақобат бўлмаган бўлса, ҳозир кўплаб иқтисодий соҳаларда тектоник силжишларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Истеъмолчининг хатти-ҳаракати ҳам, одатлари ҳам, реклама берувчиларнинг фаоллиги ҳам ўзгармоқда. Хулқ-атвор омили бизнеснинг кўплаб соҳаларида, жумладан, медиада фаолликнинг ошишига катта таъсир кўрсатди. Жорий кундаги бозор электрон тижорат иштирокчилари, финтех ва экотизим маҳсулотларининг экспансияси билан тавсифланади. 

Фото: Ledokol Group

Бундай шароитда биз агентлик сифатида бозорга мосланиб муносабат билдирамиз ва трансформация бўлмоқдамиз — биз нафақат медиа, балки перфорансқисмини ҳам қамраган ҳолда кенг кўламли вазифаларни ўз зиммамизга олишни бошламоқдамиз.

— Ўзгарувчан бозор шароитида агентликка кўламларни кенгайтиришда қандай бэкграунд ёрдам кўрсатмоқда?

Турли омиллар, жумладан, топ-менеджерларимизнинг кучли етакчилиги, мақсадни тўғри белгилаш, инновациялар ва ресурслардан самарали фойдаланиш, иқтидорли ходимларни жалб қилиш вауларни сақлаб қолиш, имкониятларни малакали бошқариш, маҳсулот ва хизматларни доимий равишда такомиллаштириш каби омиллар бизга ёрдам беради. Бизнинг ходимларимиз ўзгаришларга тайёр ва доимий равишда ўз билимларини такомиллаштириб борадилар, ўқимоқдалар, янги воситаларни синовдан ўтказмоқдалар, шунингдек, биз ўз мижозларимизни ҳам ўқитамиз ва улар учун махсус тадбирлар ўтказамиз.

— Бизни қандай трендлар ва ўзгаришлар кутмоқда?

Биз рақамли маҳсулотларнинг улкан ўсишини, фармацевтика фаолиятининг кенгайишини, FMCG тоифасидаги ивентларга, BTL ва бошқа классик бўлмаган медиа каналларига кўпроқ эътибор беришни, шунингдек, омникал жойлаштириш стратегияларининг ўсишини башорат қиламиз. Бозордаги маълумотларнинг етарли эмаслиги ривожланиш йўлидаги катта тўсиқ бўлиши мумкин, аммо биз агентлик сифатида бунга ҳам мослашамиз ва ўз истеъмолчилик тадқиқотларимизни олиб борамиз, хусусан, яқинда биз йирик стратегик маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда Бутун Ўзбекистон аудиториясининг оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши бўйича кенг кўламли тадқиқот — географияси, жинси, ёши ва даромади бўйича тақсимланган деярли 5000 кишини қамраб олди. Юзага келган катта ҳажмдаги маълумотлар мижозларимизга энг самарали ечимларни таклиф қилишимизга ёрдам беради.

— Ўзбекистон бозорида рекламанинг ўзига хос қандай хусусиятлари бор ва у қўшни давлат бозорларидан нимаси билан фарқ қилади?

Ўзбекистон бозорида маълумотлар етишмаслигига тайёр бўлиш ва аудиториянинг медиа истеъмолини ҳисобга олишга ишонч ҳосил қилиш керак – Ўзбекистон ҳали ҳам ТВга йўналтирилган бозор, аммо ўзига хос мақсадлар учун бошқа медиа каналлар ҳам жуда мос келади. ТВда жойлаштириш нархларининг ошиши, шунингдек, ташқи рекламада ягона сотувчи ва мониторингнинг йўқлиги ҳисобга олиш зарур. Самарали Digital-кампанияларни ишга туширишда аудитория чекланганлигини ва Performance кампаниялари пухта тайёргарлик ва таҳлилни талаб қилишини ҳисобга олиш керак.

 

*OMD Group (Omnicom нинг қисми) — 2022 йил натижаларига кўра (RECMA & AdAge) энг йирик халқаро реклама агентлигидир. РECМА (медиа агентликлари бўйича халқаро мустақил тадқиқотагентлиги) томонидан 1-рақамли агентлик деяэътироф этилган: рейтингда нафақат глобал биллингларнинг энг юқори ўсиши, балки агентлик тармоғининг ҳажми, ютиб олинган тендерлар сони, мукофотлар ва бошқалар ҳисобга олинган.

Телефон: +998 (90) 315-00-03

Сайт: ledokolgroup.com

Мавзуга оид