Ташқи реклама — ўз товари ва бизнеси ҳақида атрофдаги одамларга сўзлаб беришнинг энг қадимги ва энг долзарб усулларидан бири саналади. Digital-рекламанинг фаол ривожланишига ва савдонинг онлайн шаклга ўтишига қарамай, ташқи реклама ўз долзарблигини йўқотмайди. Дастлаб Ўзбекистонда классик статик форматлар устунлик қилган бўлса, кейинги йилларда мультимедиа форматлари кенг қўллана бошланди. Бундан ташқари, пиёдалар ва автомобиль ҳаракатларининг кескин ўсиши компанияларга ООH (оut оf homе) форматлари орқали одамлар билан мулоқот қилиш имконини беради. 

2021 йилгача қурилмалар сони тахминан 12 000 ни ташкил этган, шундан 7 000 таси Тошкент шаҳрига тўғри келган бўлиб ва Ўзбекистонда классик билбордларни оммавий демонтаж қилиш бошланган ва уларнинг сони 65% га камайганига қарамай, рақамли форматлар улуши жадал ўсиб бормоқда. 2022 йилда LED экранлар сони 40% га ошди.

Яқин вақтгача ташқи реклама бозорида реклама кампанияларини прогноз қилиш ҳамда қамровни ҳисоблаш учун ҳеч қандай восита мавжуд эмас эди. Аммо янги технологиялар пайдо бўлиши билан оutdoor-реклама digital-коммуникациянинг тўла ҳуқуқли иштирокчисига айланди. Ўзбекистоннинг Ledokol Group реклама агентлиги 2022 йилда ташқи реклама самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими – МETER'ни жорий қилишни бошлади.

Тизим ушбу маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради: 

  • телекоммуникация компанияларидан (мобил алоқа операторларининг шахсийлаштирилмаган маълумотлари);
  • мобил иловалардан (навигаторлар, ўйинлар, ижтимоий тармоқлар, lifestyle иловалари ва бошқалар);
  • Internet DMP'дан профилларни (қизиқишлар, севимли машғулотлар, ташриф буюрилган сайтлар/иловалар).

  «Ўзбекистон бозорида ташқи реклама талабгир саналади. Унинг ўзига хослиги унинг соддалигида бўлиб — ҳамма унинг нима эканлигини ва қандай ишлашини яхши тушунади. Мижозларда жойлаштиришга эҳтиёж бор, шунинг учун, реклама кампаниясининг самарадорлиги устида ишлаётган операторлар ҳамда агентликларнинг ностандарт ёндашувлари туфайли соҳага талаб бор ва у ривожланишда давом этмоқда. Бироқ ташқи рекламанинг асосий муаммоси шундаки, узоқ вақт давомида унинг миқёси ўлчанмаган эди. Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан аниқ ўлчаш тизимини яратиш учун янги имкониятлар пайдо бўлди. Ledokol Group реклама агентлиги МEТER АdТesch стартапининг ҳамкорига айланди. Эндиликда, Ўзбекистон ташқи реклама бозорида рақамлар асосида қурилмаларни танлаш, мижозларга сегментлар бўйича қамров ҳисобини тақдим этиш, рейтинглар бўйича Тоp'даги реклама юзаларини тушуниш, иссиқлик хариталарини сегментлар бўйича таҳлил қилиш ҳамда, самарали-оптималлаштирилган реклама кампаниясини ўтказиш мумкин», - дея шарҳлади ООH Леdokol Group бўлими раҳбари Музаффаров Шерзод Жўраевич.