Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди
Қаламчалар эрта баҳорда жўякларга экилади ва дарҳол суғорилади.
Баҳорда ниҳоллар қаламчасини тайёрлаш ва экиш кам харажат талаб қилади ва самарали ҳисобланади. Қаламча тайёрлашнинг муҳим қоидалари бор, бу ҳақда Экология вазирлиги маълумот берди.
Қайд қилинишича, тавсиялар қуйидагича:
— теракнинг бир йиллик новдаларини кесиш октябр ойи охири — ноябр ойи бошидан теракда баҳорги вегетация жараёни бошлангунга қадар амалга оширилади;
— Кесиб олинган новдалардан 20-25 сантиметрлик қаламчалар тайёрланади. Қаламчаларни боғ қайчиси билан 45 даража остида кесиш лозим. Бу орқали уларнинг чиришининг олди олинади;
— қаламчалар эрта баҳорда жўякларга экилади ва дарҳол суғорилади;
— кузда тайёрланган қаламчалар ораси 60-70 см бўлиши керак;
— терак қаламчалари жўякларда 20 сантиметрдан қолдирилиб, тик ҳолатда қадалади. Бунда қаламчадаги куртаклар юқорига қараган ҳолатда бўлиши, қадалган қаламчаларда битта ёки иккита куртак тупроқ устида қолиши лозим.
Янги экилган қаламчалардан кейинги йилнинг баҳорида 1–1,5 метрлик терак кўчатларини етиштириш мумкин. Экилган терак кўчатидан эса бир йилда 2–2,5 метр, 3 йилда 6,5–7 метр, 5 йилда 10–12 метр, 8 йилда эса 20–25 метр узунликдаги терак дарахти ўсади.
Жўяклар ораси 60 см ва қаламчалар ораси 20 см схемали 10 сотих, яъни 100 квадрат метр майдонда 8333 та, жўяклар ораси 70 см ва қаламчалар ораси 20 см схемали 10 сотих майдонда эса 7140 тагача терак кўчатларини етиштириш имкони бор.
Мавзуга оид
11:51 / 16.01.2026
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
17:28 / 02.01.2026
"Барча ислоҳотларимиз узоқ муддатли, тез натижа бергани бу - экология" - Саида Мирзиёева
11:28 / 31.12.2025
Экология, медиамакон ва дипломатия. 2025 йилги Ўзбекистон – фаоллар нигоҳида
11:08 / 19.12.2025