Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади
2025 йил охирига қадар 20 минг кв.м майдонга эга янги юк омборини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Фото: Uzbekistan Airports
Тошкент халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда қурилиши икки босқичда амалга ошириладиган юк терминалини лойиҳалаш ишлари якунланди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Биринчи босқичда жорий йил охирига қадар умумий майдони 8 минг кв.м бўлган янги юк терминали, жумладан маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган юклар учун 500 кв.м майдонда музлаткич камералари фойдаланишга топширилади. Шунингдек, импорт/экспорт қилувчи компаниялар ходимлари ва вакиллари учун майдони 3 минг кв.м бўлган янги маъмурий бино қурилади. Иккинчи босқичда 2025 йил охирига қадар 12 минг кв.м майдонга эга янги юк омборини қуриш ва фойдаланишга топшириш, шу жумладан умумий майдони 1 минг кв.м бўлган ҳар хил ҳарорат шароитларига эга янги замонавий совитиш ва музлатиш хоналарини қуриш режалаштирилган.
«Ҳозир 1994-2000 йилларда қурилган юк терминали умумий майдони 3 гектарга яқин бўлган 20 га яқин эскирган, кичик ва ўрта омбор, маъмурий бинолардан иборат. Юк терминалининг ўтказиш қуввати ҳозир йилига 30 минг тоннани ташкил этади. Бироқ, 2024 йилда тахминан 67 минг тонна юк ва почта жўнатмалари кутилмоқда. Буларнинг барчаси юк терминалини кенгайтириш ва модернизация қилиш заруратидан далолат беради. Янги терминал замонавий ускуналар билан жиҳозланади, бу эса юкларга ишлов бериш вақтини қисқартиради ва ҳаво ташувчиларга умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди», дейилади хабарда.
Янги иншоот қурилиши «Фуқаролик авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига асосан амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Мавзуга оид

12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти

16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори

12:40 / 06.07.2024
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

23:26 / 16.04.2024