23:33 / 30.04.2024
2794

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялардан солиқ тушуми ошди

Meta, Google ва Apple энг йирик солиқ тўловчилари ҳисобланади.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 57 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-март ойларида 23,6 млрд сўм солиқ тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Қайд қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп. 

Tўланган солиқларнинг 96,5 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

- Meta - 8,9 млрд сўм;

- Google - 6,5 млрд сўм;

- Apple - 4,5 млрд сўм;

- Booking.com - 776,8 млн сўм;

- Amazon - 549,4 млн сўм;

- Acca - 337,3 млн сўм;

- Zoom - 333,3 млн сўм;

- Netflix - 324,7 млн сўм

- Yandex - 212,1 млн сўм;

- Xsolla - 193,4 млн сўм. 

Таъкидланишича, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳар чоракда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим.

Top