ЕЧЛ. «Бавария» ва «Реал» Мюнхендаги яримфиналда жанговар дуранг қайд этишди

Фото: AP
Европа Чемпионлар Лигасида яримфинал баҳслари бошланди.
Марказий ўйинда «Бавария» ўз майдонида «Реал» билан жанговар дуранг қайд этди.
Биринчи бўлимда Крооснинг заргарона узатмасини Винисиус голга айлантирди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар тезкор голлар уришди — дастлаб Сане ажойиб рейди билан Луниннинг яқин бурчагини нишонга олган бўлса, Кейн Мусиала ишлаган пеналтидан унумли фойдаланди. Беллашув охирида эса Родригога нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пеналтини Винисиус голга айлантириб, дублини расмийлаштирди.
Жавоб баҳси 8 май куни Мадридда бўлиб ўтади.
Иккинчи яримфинал жуфтлигида «ПСЖ» ва «Боруссия Д» ўзаро тўқнаш келишади. Ўйинлар 1 ва 7 май кунлари ўтказилади.
ЕЧЛ. Яримфинал
Бавария — Реал 2:2
30 апрел, «Алянц Арена»
Голлар: Сане (53), Кейн (57, пеналти) — Винисиус (24, 83 пеналти).
Бавария – Нойер, Дайер, Ким Мин Жэ, Мазравий, Горетцка (Геррейру, 46), Лаймер, Киммиҳ, Мюллер (Гнабри, 80), Сане (Дэвис, 87), Мусиала, Кейн.
Реал – Лунин, Начо (Камавинга, 65), Рюдигер, Менди, Валверде, Кроос (Диас, 76), Чуамени, Васкес, Беллингҳэм (Модрич, 75), Винисиус Жуниор, Родриго (Ҳоселу, 87).
Огоҳлантиришлар: Мазравий (43), Кроос (64), Ким Мин Жэ (82), Васкес (90+1).
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди

02:38 / 07.05.2025
Етти гол урилган ўйинда "Интер" "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

10:53 / 01.05.2025
ЕЧЛда яна бир суперўйин. «Барселона» ва «Интер» жами 6 та гол уришди

02:04 / 10.04.2025