08:47 / 03.05.2024
2217

Ҳудудларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Наманган вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар жами 4700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 59,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 3650 АҚШ долларини фуқаро К.М.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 64 350 Россия рубли, 450 АҚШ доллари ва 174,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.К. жами 3500 АҚШ долларини фуқаро Н.И.га 44,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 900 АҚШ долларини бериб, 44,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Ж. жами 3400 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top