15:41 / 06.05.2024
25219

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди  

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” 9-11 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди.

9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Top