Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Neuralink чипи ўрнатилган беморнинг мияси уни рад қила бошлади
Neuralink дастурий таъминотни янгилаш орқали муаммони ҳал қилишга уринмоқда.

Фото: Neuralink
Илон Маскнинг Neuralink компанияси 2024 йил март ойида миясига чип ўрнатилган биринчи беморни кўрсатди. Бемор 29 ёшли фалаж Ноланд Арбо эди. Чип ўрнатилгандан 100 кун ўтгач беморнинг мияси имплантни рад қила бошлади. Neuralink хабарига кўра, компания чип учун дастурий таъминотни янгилаш орқали муаммони ҳал қилишга уринмоқда.
Дастлаб Neuralink чипнинг маълумот узатиш тезлиги пасайиб кетганини аниқлади. Кейинчалик маълум бўлишича, баъзи электродларнинг мия билан алоқаси йўқолиб қолган, тезлик шу туфайли пасайган.
Neuralink вакилларининг сўзларига кўра, чип электродларининг бир қисми мия билан алоқани йўқотган, бу эса импулсларни ўқиш тезлигининг пасайишига олиб келган. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Neuralink қолган электродларга қўшимча юкни олиш имконини берувчи янгиланишни чиқарган.
Оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлашган мутахассислар электродлар бош суяги ичидаги миянинг табиий ҳаракатлари туфайли миядан ажралиб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Мия суюқлик билан ўралган бўлиб, у суспензия вазифасини бажаради, уни зарба ва қалтис ҳаракатлардан ҳимоя қилади. Шу туфайли, ҳатто бошнинг кескин бурилиши ҳам чип ва мия ўртасидаги алоқани йўқотишига олиб келиши мумкин.
Имплантация қилинган синов ҳайвонлари бундай муаммоларга дуч келмади, чунки уларнинг мияси кичикроқ ва бош суягида камроқ ҳаракатга эга. Neuralink вакиллари муаммони бош суягига эмас, балки тўғридан-тўғри мия ичига чип ўрнатиш орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Илон Маск компанияси келажакдаги синовларида бу эҳтимол усулдан фойдаланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Боку – Москва низоси тил масаласига етиб келди
Жаҳон | 09:05 / 04.09.2025
Хитойнинг ядро триадаси, Ғарб учун сигнал ҳамда Путин ва Кимнинг қўллови – Пекиндаги парад қандай ўтди?
Жаҳон | 19:40 / 03.09.2025
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ёшимни ҳисобга олсак – ўйнамасам керак». Месси ЖЧга боришга иккиланмоқда
Спорт | 10:03
-
Қирғизистондан катта миқдордаги кучли дориларни олиб келганлар ушланди
Жамият | 09:51
-
Доналд Трамп ЖАРдаги G20 саммитида қатнашмайди
Жаҳон | 09:37
-
Хитой делегацияси 7 йилда биринчи марта Европарламентга ташриф буюради
Жаҳон | 08:35
Мавзуга оид

21:24 / 28.08.2025
“Истеъдодлар учун уруш” – Meta ва xAI сунъий интеллект даҳоларини талашмоқда

10:03 / 27.08.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси 10-синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

08:54 / 20.08.2025
Маск республикачиларга зарар етказмаслик учун янги партия тузишни тўхтатди

10:22 / 13.08.2025