Ўзбекистон | 08:54 / 13.05.2024
1502
1 дақиқада ўқилади

Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ўзбекистонда бўлади

ХХР давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун 12-20 май кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.

Фото: Reuters

ХХР давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация тўрт кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда "Дунё".

"Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган", – деб ёзди Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби.

61 ёшли Лю Гочжун 2022 йил октябр ойида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига сайланган эди, 2023 йил 12 март куни эса у Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1-сессиясининг 5-ялпи мажлисида ХХР давлат кенгаши бош вазирининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

"Синхуа" хабарига кўра, ХХР давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун 12-20 май кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид