Россиянинг бир қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари Белгород, Курск, Брянск, Ростов вилоятлари, шунингдек, Қримга учувчисиз учоқлар ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар бермоқда.
15 май, чоршанбага ўтар кечаси Украина Американинг ATACMS оператив-тактик ракеталари, Франциянинг HAMMER бошқариладиган авиабомбалари, Американинг HARM радарга қарши ракеталари, йирик калибрли реактив снарядлар ва самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда Россиянинг қатор ҳудудларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Ростов вилояти губернатори Василий Голубев Telegram’да ёзганидек, унга ишониб топширилган ҳудудда иккита дрон Пролетар туманидаги ёнилғи омборига ҳужум қилди. У ерда иккита портлаш содир бўлган, аммо унинг постида айтилишича, ёнилғи ёниб кетмаган. Қурбонлар йўқ.
Қримга ҳужум
Аввалроқ Қрим «губернатори» Михаил Развожаев Telegram’да ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари «сув устида ва Белбек» аэродроми ҳудудида» бир нечта ракеталарни уриб туширгани ҳақида хабар берган эди.
Россия ҳарбийлари Севастополга «катта ҳужум»ни қайтарди, дейилади унинг бошқа постида. Хусусан, Федоровская кўчаси ҳудудида урилган ракетанинг бўлаклари хусусий секторга тушган. Бундан ташқари, ракета парчаларининг қулаши Полюшко қишлоғи ҳудудида ёнғинга сабаб бўлди, дея хабар беради Развожаев. Бу ёнғин ўчирилди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бир кечада Қрим яримороли ҳудуди узра жами ўнта оператив-тактик ракета уриб туширилган.
Россия ҳудудларига ҳужумлар
Белгород вилоятида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари иккита HARM радарга қарши ракеталарини, иккита HAMMER бошқариладиган авиабомбасини, иккита «Олха» ЯЎРТ реактив снарядини ва тўққизта УУАни йўқ қилди, дея хабар беради Россия мудофаа идораси.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган: «Дубовое қишлоғида тўғридан тўғри снаряднинг тушиши натижасида хусусий турар жой биноси ёниб кетган – икки киши жабрланди: аёлнинг елкаси яраланган, эркакда куйиш жароҳати бор. Ҳар икки жабрланувчи шифохонага етказилган.
Шунингдек, тунги вақтда Курск вилояти осмонида бешта учувчисиз учувчисиз учоқ уриб туширилди ва Брянск вилояти ҳудудида учта учувчисиз учувчисиз учиш аппарати тутиб олинди, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024