Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 минг доллар эвазига Кореяга ўқишга ва ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро А.Х. фуқаро М.Э.нинг ишончига кириб, унинг фарзанди М.З.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:31 / 03.03.2026