Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефт-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.
Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Малайзия ҳукумати раҳбари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюриб, маданий-тарихий ва маънавий мерос билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026