Ўзбекистон ва Кувайт ўзаро савдо ҳажмини ошириш тўғрисида битим имзолайди
Ўзбекистон инвестициялар, савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Нозим Холмуродов бошчилигидаги мамлакат делегация амалий ташриф билан Кувайтда бўлди.
"Дунё" хабарига кўра, ташриф давомида Кувайтда Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма ва В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Кувайт вазирлик ва идоралари расмийлари ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар чоғида энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш материаллари, мeталлургия ва кимё саноати, туризм ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим лойиҳалар хориж томонига тақдим этилди.
Хусусан, Кувайт Савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Зияд Ан-Нажим билан кечган мулоқотда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажми икки давлат имкониятларига мос келмаслиги таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистон ва Кувайт ҳукуматлари ўртасида ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш ҳамда икки давлат ўртасидаги экспорт ва импорт товарлари номенклатурасини диверсификация қилиш бўйича бир тўхтамга келди.
Музокаралар натижасида жорий йил сентябр ойида Тошкент шаҳрида навбатдаги Ўзбекистон-Кувайт ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ва В2В учрашувларини ўтказишга келишилди.
Мавзуга оид
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
07:40 / 02.12.2024