Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-октябр ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 167 629 та юридик шахс томонидан 28,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Фото: Shutterstock / Zadorozhnyi Viktor
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 5,7 трлн сўмдан ортиғи, яъни 20 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 61,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 4,3 трлн сўмни ташкил этган. Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 1,5 трлн сўм;
- фойда солиғи – 1,4 трлн сўм;
- акциз солиғи - 811,1 млрд сўм;
- ЖШОДС - 693,4 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 684 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 235,3 млрд сўм;
- ер солиғи - 85,9 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 298 млрд сўм.
2024 йил январ-октябр ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 147 723 та юридик шахс томонидан 20,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 2 трлн сўмдан ортиғи, яъни 10 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 43,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 469,8 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 801,7 млрд сўм;
- фойда солиғи – 479,1 млрд сўм;
- акциз солиғи - 339,8 млрд сўм;
- ЖШОДС - 249,9 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 128,2 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 36,3 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 6,7 млрд сўм.
Январ-октябр ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 514 та юридик шахс томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 182,9 млрд сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 2,7 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 56,4 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 80 млрд сўм;
- ЖШОДС - 55,5 млрд сўм;
- фойда солиғи – 39,1 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 8,3 млрд сўм.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Елисей саройи Макрон иштирокидаги видеога изоҳ берди
Жаҳон | 21:30
-
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
Жаҳон | 21:23
-
Хонанда Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
Жамият | 21:21
-
Ҳиндистон Покистонга зарба беришни тўхтатди – Моди
Жаҳон | 20:54
Мавзуга оид

15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади

08:12 / 29.04.2025
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:45 / 09.04.2025