09:27 / 17.05.2024
1017

Венгрия Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

"Венгрия сув кластери" раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Венгрия сув кластери" концерни бош ижрочи директори Чаба Харанги билан учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Чаба Харанги концерн Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув якунида "Венгрия сув кластери" раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

"Венгрия сув кластери" 2008 йилда маҳаллий саноатдаги алоқаларни ривожлантириш ва ташқи бозорларга чиқиш учун сув хўжалигининг турли соҳаларидаги венгер компаниялари гуруҳини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирги кунда концерннинг умумий даромади 150 миллион евродан ошган. У 30 га яқин компанияни бирлаштиради.

Top