Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, ушбу тадбир дўстона алоқаларнинг янги саҳифасини очади.
Кеча, 17 май куни Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шу муносабат билан Telegram-каналида пост қолдирди.
«Алоқаларимиз йилдан йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда», дейди у.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда.

«Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз», дея маълум қилди Саида Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади.

«Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз», дейди Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси.
Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
11:46 / 10.07.2026