12:52 / 23.05.2024
2533

Ўзбекистон ва Туркия Истанбулда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Шу йил 20 май куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ва Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуҳ Йилмаз бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, олий ва юқори даражадаги мулоқотлар кун тартибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Top