Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Учрашувда маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 23 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.

«Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Хусусан, транспорт алоқалари, маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, афғонистонлик аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
09:48 / 04.02.2026