Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 27-29 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумки, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +9...+14 даража, 28-29 майда +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +8...+13 даража, 28-29 майда +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда +8...+13 даража, 28-29 майда +11...+16 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумки, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +8...+13 даража, 28-29 майда +11...+16 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда +3...+8 даража, 28-29 майда +6...+11 даража, кундузи +14...+19 даражагача бўлади.