10:48 / 25.05.2024
8113

Мева ва сабзавотларнинг ўртача экспорт нархлари маълум қилинди

Савдо-саноат палатаси хабар беришича, экспорт бўйича минимал нархлар жорий этилиши мава ва сабзавотлар экспортга таъсир ўтказмаган.

Ўзбекистонда экспорт учун минимал нархлар белгиланганига қарамай маҳсулотлар юқори нархларда экспорт қилинаётгани маълум бўлди.

Савдо-саноат палатаси хабар беришича, экспорт бўйича минимал нархлар жорий этилиши мева ва сабзавотлар экспортга таъсир ўтказмаган. Маҳсулотлар юқори нархда экспорт қилинмоқда.  Бу эса экспортчилар учун қўшимча фойда келтирмоқда. 

Қуйидаги маҳсулотларда нархлар сезиларли даражада ортган:

Гилос. Минимал қиймат 2,00 доллар, амалда 2,53 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,93 доллардан экспорт - 11 000 сўмдан экспорт қилинган).

Ўрик. Минимал қиймат 1,20 доллар, амалда 1,75 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,83 доллардан экспорт - 9 600 сўмдан экспорт қилинган).

Лимон. Белгиланган минимал қиймат 0,75 доллар, амалда 1,23 доллардан сотилмоқда. (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,59 доллардан экспорт - 6 800 сўмдан экспорт қилинган).

Олхўри. Белгиланган минимал қиймат 0,90 доллар, амалда 1,39 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,34 доллардан экспорт - 4 000 сўмдан экспорт қилинган).

Шафтоли. Белгиланган минимал қиймат 1,50 доллар, амалда эса 2,92 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 2,06 доллардан экспорт - 24 000 сўмдан экспорт қилинган).

Қулупнай. Белгиланган минимал қиймат 1,20 доллар, амалда эса 1,27 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,78 доллардан экспорт - 9 000 сўмдан экспорт қилинган).

Помидор. Белгиланган минимал қиймат 0,90 доллар, амалда эса 0,96 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,45 доллардан экспорт - 5 200 сўмдан экспорт қилинган).

Бодринг. Белгиланган минимал қиймат 0,70 доллар, амалда 0,83 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,37 доллардан экспорт - 4 300 сўмдан экспорт қилинган).

Қизил бош карам. Белгиланган минимал қиймат 0,50 доллар, амалда 0,55 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,12 доллардан экспорт - 1 400 сўмдан экспорт қилинган).

Лавлаги. Белгиланган минимал қиймат 0,32 доллар, амалда 0,44 доллардан сотилмоқда (2023 йилда 50 фоизидан ортиғи 0,23 доллардан экспорт - 2 700 сўмдан экспорт қилинган).

Таъкидланишича, ҳеч бир давлат органига экспортни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ваколати берилмаган. Минимал қийматни ҳам ҳукумат эмас, Савдо-саноат палатаси белгилаб келмоқда.

Top