Жамият | 07:50 / 28.05.2024
4437
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида “валютчиклар” ушланди

Ўзбекистоннинг уч вилоятида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. жами 3400 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. фуқаро Т.И.дан 3300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 25,9 млн сўмини берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4220 АҚШ доллари ва 25,9 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Ж. жами 3100 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид