Ўзбекистон | 10:41 / 04.08.2022
12384
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда руҳий касаллар оёқ остида ётгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди

Видеода битта палатада бир неча бемор ўз ўрнида, яна бир гуруҳ беморлар эса оёқ остида ётгани тасвирланган.

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасида бир гуруҳ беморлар жой йўқлиги ва шифокорларнинг эътиборсизлиги туфайли полда ётгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ССБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Муносабатда келтирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео 2022 йил 4 июл куни Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансери болалар бўлимида навбатчи санитарка томонидан тасвирга олинган.

2022 йил 5 июл куни диспансер жамоасининг умумий йиғилишида мазкур ҳолат муҳокома қилиниб, беморларнинг ўз ўрнига ётишини таъминламасдан, назоратсиз қолдирган 4 нафар ходимга меҳнат қонунчилигига асосан интизомий чора кўрилган. Йиғилишда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги бўйича зарур чоралар белгиланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид