19:00 / 29.05.2024
5624
Реклама

Tecno бренди янги Camon 30 va Pova 6 серияли смартфонларини тақдим этди

Tecno бренди яқинда иккита янги смартфон моделлари — Camon 30 ва Pova 6 серияларини тақдим этди. Янги Pova 6 Neo, Pova 6, Pova 6 Pro моделлари ўзининг инновацион хусусиятлари ва афзалликлари билан эътироф этилган.

Фото: Tecno

27 май куни Тошкентда Tecno Camon 30 ва Tecno Pova 6 серияли смартфонлари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда смартфон фойдаланувчилари, блогер ва журналистлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Tecno Camon 30 – ёрқин тасвирлар тажрибаси

Яқинда сотувга чиқарилган Camon 30 бу — асосан фотосуратлар ва видеоларга эътибор қаратилган смартфон. Унинг энг муҳим хусусиятларидан бири бу камера тизимидир. Смартфонда кучли камера тизими мавжуд бўлиб, асосий камера 50 мегапикселли сенсордан иборат. Бу фойдаланувчиларга юқори сифатли расмлар ва видеолар олиш имконини беради.

Ушбу смартфонда 6.78 дюймли Full HD + резолюцияга эга улкан экран мавжуд, бу фойдаланувчиларга кенг ва ёрқин кўриш тажрибасини таъминлайди.

Camon 30 илғор процессор ва 8 ГБ оператив хотира билан тақдим этилган, бу ўйинлар ва иловалар учун етарли ишлов бериш қобилиятига эга. Қурилма юқори унумдорлик ва ажойиб хусусиятлари билан фойдаланувчиларни ҳайратда қолдиради.

Pova 6 серияли смартфонлар – ўйин ишқибозлари учун ажойиб топилма

Мазкур серия ўз ичида Pova 6 Neo, Pova6, Pova 6 Pro моделларини олган бўлиб, ҳар учала моделда 120 Гц частотали, 6,78 дюйм диагоналли экран, бетакрор дизайн ва стереодинамика мавжуд. Бу хусусиятлар уларни янада жозибадор қилган.

Pova 6 серияли қурилмалар асосан ўйин ишқибозлари учун мўлжалланган бўлиб, унинг афзалликлари кучли батареяси ва геймерлар учун қобилиятни ошириш имкониятида. Тўлиқ қувватланиш учун эса 50 дақиқадан камроқ вақт сарфлайди. Ўйин вақтида қизиб кетишнинг олдини олиш учун совитиш тизими билан жиҳозланган.

Бу моделларда ўйинлар учун махсуслаштирилган медиатек чипсети ишлатилган, бу фойдаланувчиларга чексиз ўйин тажрибасини таъминлайди. 6.78 дюймли Full HD+ дисплей ўйинларни юқори аниқликда ва кенг кўриш бурчаги билан кўриш имконини беради.

Иккала смартфон ҳам ўз мижозлари сегментига мос равишда яхшиланган хусусиятларга эга. Camon 30 фотография ва видеографияга қизиқувчилар учун, Pova 6 эса ўйин мухлислари учун идеал танлов бўлиши мумкин. Tecno ўз маҳсулотларини технология ва фойдаланувчи талабларига мослаштириб, кенг фойдаланувчилар базасини қондиришга интилмоқда.

Реклама

Top