Mobile World Congress 2022 тадбирида Tecno компанияси RGBW датчикли камерага эга, янги CAMON 19 смартфонлар сериясини чиқаришини эълон қилди. Ушбу технология гаджет асосий модулларининг ёруғликка сезгирлигини оширади, ёмон ёруғлик шароитида ҳам уларнинг суратга олиш сифатини яхшилайди.
Келажакдаги Tecno қурилмаларида янги технологиядан фойдаланиш бренднинг маҳсулотлари бўйича катта менежери Лео Ли томонидан тасдиқланди. RGB ечимларидан (қизил, яшил ва кўк пикселлар) кўра, RGBW матрицалари оқ пикселлар билан тўлдирилади – бунда, Samsung маълумотларига кўра, классик сенсорлар билан солиштирганда уларнинг ёруғлик сезгирлиги 1,7 баравар яхшироқ бўлади, шунингдек, рангларнинг бузилиши камаяди.
Гаджетлар 64 мегапикселли тасвир датчиклари билан таъминланади, компания вакилларининг сўзларига кўра, улар смартфондан профессионал даражада суратга олишни таъминлайди. Махсус Glass + Plasic (G+P) технологияси эса ёруғликнинг ютилишини 30 фоизга самарали ошириб, якуний тасвир сифатини янада яхшилайди.
“Ушбу технологик янгилик фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда ёрқинроқ ва аниқроқ тасвирларни, айниқса, ёруғлик камлиги ва тунги режимда яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари асосида яратилган. Унинг Tecno CAMON сериясидаги илк тақдимоти бизни DSLP-сифатли суратга олишни бутун дунё бўйлаб истеъмолчилар қўлига етказиш орзусига бир қадам яқинлаштиради”, - деди Samsung Electronics вице-президенти Панг Хуэбао.
“Tecno CAMON смартфонлар линияси доимо фойдаланувчиларимизни юқори технологияли камера билан таъминлашга қаратилган. RGBW модулидан фойдаланиш унинг имкониятларини кенгайтиради ва янги 19 серияли смартфонларимиз бугунги мижозларнинг энг юқори талабларига жавоб беради. Янги камера инсон юзи ва рангларининг табиий хусусиятларига урғу бериб, кадрларга эстетика қўшади”, - деди Tecno маҳсулотлари бўйича катта менежери Лео Ли.

Айни пайтда Ўзбекистон фойдаланувчилари Tecno CAMON 19 пайдо бўлиш санасини кутишмоқда, шаҳар дўконларида Tecno'нинг қуйидаги линиялари мавжуд:
- CAMON 18 серияси: Tecno компаниясининг CAMON 18 Premier камерали телефони, у профессионал даражада суратга олиш, юқори аниқлик ва барқарорлик, мувозанатли CAMON 18P модели ва ҳамёнбоп CAMON 18 смартфонини таклиф этади.

















