Россияда смартфонлар сотуви бўйича етакчи бренд бўлган Tecno компанияси ўзбекистонлик истеъмолчилар учун иккита янги смартфонлар сериясини тақдим этди. Булардан биринчиси геймерлар учун махсус ишлаб чиқарилган Tecno Pova 6 бўлса, иккинчиси дизайн ва камерага эътибор қаратадиган смартфон ишқибозлари учун мўлжалланган Camon 30 ҳисобланади. Мазкур смартфонлар дастлаб Россияда сотувга чиқарилган эди. У ерда аҳоли томонидан илиқ кутиб олинганидан сўнг, Ўзбекистонда ҳам Tecno смартфонлари расмий сотуви бошланди.

2021 йилда ўзининг биринчи 5G смартфонини тақдим этган Tecno компанияси шу йили Ўзбекистон бозорига кириб кела бошлади. Tecno дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида расмий фаолиятини йўлга қўйган бўлса-да, Ўзбекистон аҳолисига алоҳида эътибор қаратади. Буни янги тақдим этилган смартфонларнинг ҳамёнбоп нархида ҳам кўриш мумкин.

Tecno Camon 30

Компания 2024 йилда мобил фотография соҳасида янада юқорироқ кўрсаткичларни забт этиш учун Tecno Camon 30 смартфонини тақдим этди. Ушбу смартфон нафақат флагманларга хос кучли камераси, балки табиатдан илҳомланиб яратилган нафис дизайни билан ўз сегментидаги бошқа телефонлардан ажралиб туради. Масалан, оптик стабилизацияга эга 50МП асосий камера билан кечки вақтларда ҳам ёрқин суратлар тушириш мумкин. Смартфон асосий камераси оптик стабилизацияга эга бўлгани сабабли видео ёки суратларда яқинлаштирганда ҳам сифат бузилмасдан сақланиб қолади. Шунингдек, ушбу модел “Eye Tracking” хусусияти билан бойитилган 50МП олд камера билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳатто кам ёруғлик шароитида ҳам тиниқ ва ёрқин тасвирларни суратга олиш имконини беради.

Профессионал камераларга хос функциялардан ташқари, Tecno Camon 30 6,78 дюймли кўзни ҳимояловчи 120 Гц AMOLED дисплейга эга бўлиб, мазкур дисплей узоқ вақт фойдаланиш пайтида кўзнинг зўриқишини камайтиради. Смартфонда, шунингдек, фойдаланувчиларга тезда қувватлаш ва кўпроқ алоқада қолиш имконини берувчи 70W тезкор қувватлаш функцияси ҳам мавжуд.

Tecno Camon 30 смартфонининг табиатдан илҳомланган нафис дизайни эстетика нуқтаи назаридан такрорланмас смартфонга айлантиради. Шу туфайли Tecno Camon 30 ўзининг илғор хусусиятлари ва инновацион дизайн элементларининг ноёб комбинацияси билан ажралиб туради.

Смартфоннинг тўлиқ характеристикаси эса қуйидагича:

Дисплей: 120 Гц янгилаш частотаси ва 1080×2436 pl аниқликдаги 6,78 дюймли AMOLED экран;