Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
Тошкентнинг Яккасарой, Чилонзор ҳамда Яшнобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.Р.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Б фуқаро М.Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 180 дона дори воситасини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ғ.Р. 14 дона “Галара” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.С.га 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар С.А. ва А.К.нинг ёнидан 72 дона “Регапен” ва 71 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026