Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабул ҳамда имтиҳон бирга бўлади
2024 йил ОТМга қабулдаги йирик ўзгаришлардан бири ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабулнинг бир вақтда ўтказилиши билан боғлиқ. Энди абитуриент бир марта имтиҳон топширади ва тўплаган балли билан ОТМга ёки профессионал таълим муассасасига кириши мумкин.
Қабулга оид президент фармонида абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган баллидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади, деб белгиланган.
Билимларни баҳолаш агентлиги масъул ходими Жамшидбек Одилов бу тартибнинг қандай ишлаши ҳақида тушунтириб берди.
Унинг тушунтиришича, бу ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабул ва имтиҳонлар бир вақтда амалга оширилишини англатади. Абитуриент ҳужжат топшириш пайти фақат имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтади ва тест топширади.
Сўнг тўплаган баллига қараб хоҳласа иккинчи босқичда ОТМ ва йўналиш танлаб рўйхатдан ўтади. Балли етса, ОТМда ўқишни танлаши ёки ўша балли асосида профессионал таълим муассасаларидан бирини танлаши мумкин.
“Олдинги йиллардаги тажрибада техникум имтиҳонларига ҳам, асосан, ОТМларга имтиҳон топширган ва йиқилган ёки контракт муаммоси сабаб ўқий олмаган абитуриентлар қайтадан қатнашарди. Шунинг учун ҳам ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига имтиҳонни битта қилиш таклифи берилганди ва бу тасдиқланди.
Энди абитуриент имтиҳонда қатнашиб, истаса, қабулнинг 2-босқичида ОТМ йўналишларини танлаши ёки айнан ўша балли билан профессионал таълим ташкилотига қабул очилганда йўналиш танлаши мумкин. Бунда ОТМга балли етмаган абитуриентлар техникумлар танловида қатнаша олади.
Жамшид Одиловнинг аниқлик киритишича, абитуриентлар учун профессионал таълим ташкилотларига қайта имтиҳон ўтказилмайди. Абитуриент йўналиш танлаётганда буни эътиборга олиши зарур.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025