Мисрда "Ўткан кунлар" романининг араб тилидаги нашри тақдимоти ўтказилди
Миср Олий маданият кенгашида ушбу мамлакат Маданият вазирлиги шафелигида Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романининг араб тилига таржимасининг тақдимоти ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, тадбирда Миср Олий маданият кенгаши бош котиби Ҳишам Азмий, Миср миллий таржима маркази раҳбарлари, адабиётшунослар, таржимонлар, университет профессорлари, ушбу давлатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, маҳаллий ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирни мамлакатимиз элчиси Мансурбек Қиличев очиб берди. Элчи ўз нутқида ўзбек адабиётининг буюк намояндалари, уларнинг бетакрор асарлари ҳақида сўзлар экан, 20 аср бошига келиб ўзбек адабиётида Абдулла Қодирий томонидан янги саҳифа очилганини таъкидлади.
Асар таржимони Айн-Шамс ва Луксор университетлари профессори Муҳаммад ал-Жибали ўз маърузасида роман ва унда келтирилган ўзбек халқи маданияти, урф одатлари, унинг тарбиявий-ахлоқий жиҳатлари, шунингдек, буюк асарнинг тақиққа учраши ҳамда муаллифнинг аянчли тақдири ҳақида батафсил айтиб ўтди.
"Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси кўмагида орадан 100 йил ўтиб, ушбу роман илк маротаба араб дунёси ўқувчиларига "Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси" номи остида тақдим этилиши буюк ёзувчининг 130 йиллигига муносиб туҳфа бўлди. Ўзбек халқи учун қадрдон бўлган ушбу асарни араб тилига таржима қилганимдан хурсандман. Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар давом эттиришга ҳам тайёрман", деди таржимон.
Мазкур асарнинг араб тилига таржимаси Google Books платформасига бепул жойлаштирилди, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй музейи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Қатар, Иордания, Жазоир, Кувайтнинг Тошкентдаги элчихоналари орқали ушбу давлатлардаги йирик олийгоҳ ва кутубхоналарга етказилди.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мексика президенти АҚШдан импортга божлар жорий қилинишини истисно этмади
Жаҳон | 14:15
-
Тошкентнинг Қорасарой кўчасида туннел қурилиши бошланди
Ўзбекистон | 14:09
-
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади
Ўзбекистон | 13:52
-
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади
Иқтисодиёт | 13:26
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025