Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда мактаб директори ўринбосари ўқитувчилар номидан кредит олгани маълум бўлди
«Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган» директор ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Наманган туманидаги 27-сон мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З.А. ўқитувчи ва ходимлар номидан кредит олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда директор ўринбосарининг фаолияти ўрганиб чиқилиши кераклиги, у ўқитувчи ва ходимлар номидан кредит олиб, тўламай юргани, оқибатда ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўз ҳисобидан кредит тўловини қайтариб келаётгани ҳақида хабар тарқалган.
Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишда бу ҳолат ўз тасдиғини топган. «Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган» директор ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Унинг қилмишидан қанча ўқитувчи ва ходим жабрлангани ҳақида хабар берилмаган.
Мавзуга оид
09:35
Наманганда нарколаборатория фош этилди
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
20:20 / 23.06.2026