Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган 8 та ОТМда бу амалиёт бекор бўлди
2024 йилда чет тили биринчи фан бўлган мутахассисликларида ижодий имтиҳон ўтказиладиган 8 та ОТМда кириш имтиҳони сифатида тест олинади.
Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов Kun.uz’га берган интервюсида маълум қилди.
Жорий йилгача 8 та ОТМнинг чет тили биринчи мутахассислик фан бўлган йўналишларида абитуриентлардан тест эмас, ижодий имтиҳон олинарди. Бу йилги қабулда мана шу ОТМда ҳам ижодий имтиҳон ўрнига тест бўлади ва бу ОТМга топширадиган абитуриентлар ҳам ўтган йилдаги каби фақат шу ОТМ доирасида эмас, республикадаги барча ОТМдан ўз йўналишига тўғри келган 5тасини танлаши мумкин бўлади.
2024 йилда ушбу рўйхатдаги ОТМда ҳам бошқа чет тили йўналиши бор ОТМ каби тест имтиҳони ўтказилади:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
- Самарқанд давлат чет тиллар институти;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети;
- Тошкент давлат педагогика университети;
- Қўқон давлат педагогика институти;
- Нукус давлат педагогика институти;
- Андижон давлат чет тиллар институти;
- Наманган давлат чет тиллар институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишлари.
“Президент фармонида 2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, дейилган.
Бу кейинги йилдан чет тили биринчи фан бўлган барча йўналишларга ҳужжат топширувчи абитуриентлар учун сертификат мажбурий бўлишини англатади. Агар кейинчалик қайсидир йўналишга чет тили биринчи фанга айлантирилса ҳам, шу йўналишга топширувчи абитуриент учун сертификат талаби мажбурий бўлади. Бу ҳақида бир йил олдиндан абитуриентларни огоҳлантиряпмиз: кейинги йилдан чет тили биринчи фан бўлган йўналишларга топширувчи абитуриентлар ҳозирдан ҳаракат бошлаши керак”, деб тушунтирди Абдували Холиқов.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025