Олег Кононенко коинотда жами минг кун ўтказган биринчи космонавт бўлди
Парвози якунига етгач, унинг рекорди 1110 кунни ташкил қилади.

Фото: ТАСС
Россиялик космонавт Олег Кононенко Ер орбитасида минг кунни ўтказган дунёдаги биринчи одам бўлди. Бу ҳақда «Роскосмос» корпорациясига таяниб ТАСС хабар берди.
«Бугун «Роскосмос» космонавти Олег Кононенко Халқаро космик станцияда ишлаган ҳолда дунёда биринчи марта космик парвозларининг умумий давомийлиги 1 минг кунга етди», дейилади хабарда.
Кононенко ўз фаолиятидаги бешинчи космик парвозини амалга оширмоқда. 4 феврал куни у бешта миссия (1998 йилдан 2015 йилгача) давомида жами 878 кун 11 соат 29 дақиқа 48 сония давомида коинотда бўлган россиялик космонавт Геннадий Падалканинг рекордини янгилаган эди. Июн ойида у коинотда ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Парвози якунига етгач, унинг рекорди 1110 кунни ташкил қилади.
Олег Кононенко 1964 йил 21 июнда Туркманистоннинг Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) шаҳрида туғилган. У 2008 йил апрел ойида «Союз ТМА-12» космик кемасида Халқаро космик станциясига (ХКС) биринчи парвозини амалга оширди. Кононенко Россия ва Туркманистон қаҳрамони унвонига эга.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

23:39 / 03.07.2025
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

20:34 / 03.07.2025
Украинанинг Ҳаркив шаҳрида солиқлар ва йиғимлар бекор қилинди

16:34 / 03.07.2025
Россияда ўйинчоқ қурол билан рақсга тушган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

15:55 / 03.07.2025