Жамият | 07:40 / 05.06.2024
7455
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Nexia-3 ёниб кетди
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Жароҳатланганлар йўқ.
2024 йилнинг 4 июн куни соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси 15а-уй қаршисида Nexia-3 русумли транспорт воситасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.