Жамият | 09:00 / 06.06.2024
2104
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларни Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Хоразм вилояти Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Қ.Э. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид