Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон миллий жамоаси Туркманистон устидан ғалабага эришди
ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи 4-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Туркманистон устидан ғалабага эришди.
«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда Ҳусниддин Алиқулов, Остон Ўрунов ва Шерзод Насруллаев томонидан киритилган голлар вакилларимизга гуруҳ босқичидаги 4-ғалабани келтирди. Меҳмонларнинг ягона голига Тиркишов муаллифлик қилди – 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон 13 очко билан тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда. Эрон Ҳонгконгни сафарда мағлуб (4:2) этиб, 13 очко билан 1-ўринда бормоқда. 11 июн куни ўтадиган сўнгги турда Ўзбекистон Теҳронда Эрон меҳмони бўлади. Ҳар икки жамоа муддатдан аввал 3-саралаш босқичига чиқиб бўлган, бу баҳс гуруҳ пешқадами номини аниқлайди.
ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи.
«E» гуруҳи. 5-тур.
Ўзбекистон – Туркманистон – 3:1
Бош ҳакам: Юсукэ Араки (Япония)
Голлар: Ҳусниддин Алиқулов 17, Остон Ўрунов 30, Шерзод Насруллаев 70 – Шоназар Тиркишов 25.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (22.Абдулла Абдуллаев, 76), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (Жамшид Искандеров, 76), 11. Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 83), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умарбек Эшмуродов (Абдуқодир Ҳусанов, 50), 19. Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев, 50), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Туркманистон: 1.Рустем Ахаллиев, 2.Гуйчмират Аннагулиев, 3.Ихлас Тойжанов, 6.Алибек Абдурахмонов, 8.Мирза Бекназаров, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ҳақмуҳаммад Башимов, 13.Велмират Баллаков, 14.Шаназар Тиркишов, 15.Абди Башимов, 17.Алтимират Аннадурдиев.
Мавзуга оид
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025