Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «яшил» энергия улуши деярли 60 фоизга етди
Германияда қайта тикланадиган манбалардан энергия улуши 2018 йилда бундай статистика юрита бошланганидан бери йилнинг биринчи чораги учун ҳисобланган энг максимум кўрсаткичга етди.
Германияда қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқарилган энергия улуши 2024 йилнинг биринчи чорагида рекорд даражадаги 58,4 фоизга етди, деб хабар берди Федерал статистика бошқармаси 6 июн, пайшанба куни. Ўтган йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич Германияда ишлаб чиқарилган барча энергия 48,5 фоизини ташкил қилганди.
Германияда 2024 йилнинг биринчи чорагида шамол, биомасса (биогаз деб аталади), шунингдек, гидроэлектростанциялар ва фотоволтаика қурилмаларидан олинган «яшил» энергия ҳажми 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 11,6 фоизга юқори бўлди, дейилади ҳужжатда.
Умуман олганда, 2024 йилнинг биринчи чорагида Германия иқтисодиётида «яшил» электр энергияси улуши 2018 йилда бундай статистика бошланганидан бери йил биринчи чораги учун ҳисобланган энг максимум кўрсаткич етди, дейилади пресс-релизда.
Шу билан бирга, Германияда 2024 йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқарилган ва электр тармоқларига етказиб берилган ток умумий ҳажми 2023 йил биринчи чорагига нисбатан 7,5 фоизга камайиб, 131,4 миллиард кВт/с га нисбатан 121,5 миллиард кВт/с ни ташкил қилди.
Шамол ва қуёш энергияси
Федерал статистика идораси таъкидлаганидек, шамол энергетикаси йилига энг сезиларли ўсишни кўрсатди. Унинг ишлаб чиқариш ҳажми 2024 йил биринчи чорагида 2023 йил биринчи чорагига нисбатан 12 фоизга ёки 5,0 миллиард кВт/с га ошди.
2024 йилнинг биринчи чорагида Германияда шамол энергиясидан 46,8 миллиард кВт/с ток ишлаб чиқарилди. Бу Германияда шу даврда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 38,5 фоизига тўғри келади.
Қуёш энергиясидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 21 фоизга ёки 1,4 миллиард кВт/с га ошди. 2024 йилнинг биринчи чорагида у 8,1 миллиард кВт/с ни ёки Германияда шу даврда ишлаб чиқарилган барча электр энергияси 6,6 фоизини ташкил қилди.
Шу билан бирга, Германияда қўнғир кўмирдан ишлаб чиқарилган энергия миқдори 11 миллиард кВт/с га ёки 28,2 фоизга камайди. Бироқ, энергия манбасининг 2024 йил биринчи чорагида Германияда ишлаб чиқарилган жами электр энергиясидаги 23 фоизлик улуши қўнғир кўмир мамлакатда иккинчи энг муҳим энергия манбаси бўлиб қолаётганини англатади.
Мавзуга оид
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026