Ўзбекистон | 19:26 / 07.06.2024
3384
2 дақиқада ўқилади

«Тирик тарих» филмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди 

Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланди. 

«Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган филмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчиликнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодлар илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи филмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» филмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди. 

Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланди. 

Шунингдек, қуйидагилар тузилди:

- Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия (Миллий комиссия);

- Филмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш (Миллий кенгаш). 

«Тирик тарих» дастури доирасида:

- фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;

- кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади. 

Мавзуга оид