Жаҳон | 00:36
2279
1 дақиқада ўқилади

Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида бир неча киши яраланди

15 июл куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ армиясининг Кувайтдаги Мино Абдулла портида жойлашган тайёргарлик ва таъминот маркази йўқ қилинганини маълум қилганди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кувайтда Эроннинг иккита объектга ҳужум уюштириши натижасида бир неча нафар ўт ўчирувчи ва нефт корхонаси ходими жароҳатланди. Бу ҳақда Kuwait Times хабар берди.

Хабарда айтилишича, Теҳрон зарбаси оқибатида ёнғин келиб чиққан ҳудудда бешта ўт ўчириш гуруҳи иш олиб бораётган бўлган. Иккинчи ёнғинни ўчириш учун яна учта гуруҳ жўнатилган.

Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

15 июл куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ армиясининг Кувайтдаги Мино Абдулла портида жойлашган тайёргарлик ва таъминот маркази йўқ қилинганини маълум қилганди. 

17 июл куни эса Эрон дронларининг Кувайтдаги ҳарбий объектларга ҳужуми оқибатида мамлакат қуролли кучларининг бир неча нафар аскари жароҳатланди.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид