Фан-техника | 23:50 / 06.09.2024
4579
2 дақиқада ўқилади

YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди

YouTube вакилларининг таъкидлашича, бу турдаги видеолар платформа қоидаларини бузмасада, уларни мунтазам томоша қилиш ўсмирларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Фото: Getty Images

YouTube ўсмирларга идеаллаштирилган фитнес, вазн ёки ташқи кўриниш стандартларини тарғиб қилувчи видеоларни тавсия қилишни тўхтатади, деб хабар беради The Guardian.

Қайд этилишича, 13-17 ёш оралиғидаги ёшлар бундай контентларни томоша қила олади, бироқ платформ автоматик равишда уларни тавсия қилмайди. YouTube вакилларининг таъкидлашича, бу турдаги видеолар платформа қоидаларини бузмасада, уларни мунтазам томоша қилиш ўсмирларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Ўсмирлар ўз тасаввури ва стандартларини шакллантирар экан, идеаллаштирилган стандартларга эга контентни доимий томоша қилиш реал бўлмаган ички стандартни шакллантира бошлайди, унда ўзи ҳақида салбий фикрларни пайдо бўлиши мумкин», — дейди YouTube’нинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича глобал директори Гарт Грэм.

Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда кучга кирадиган янги қоидалар муайян жисмоний хусусиятлар, фитнес ёки вазнни идеаллаштирадиган ёки жисмоний қўрқитиш каби ижтимоий тажовузни рағбатлантирадиган контентларни қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрда YouTube фойдаланувчиларга ўз видеоларига изоҳ қолдиришни вақтинча тўхтатиб туриш имконини берувчи янгиланишни чиқарди. Компаниянинг фикрича, бу блогерларга контент устидан кўпроқ назорат ўрнатиш ва шарҳларни модерация қилишга камроқ чалғиш имконини беради.

Мавзуга оид