Учта вилоятда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. ва М.Р. жами 3800 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 48,5 млн сўмга сотиб олган вақтларидан ушланиб, уларнинг ёнидан 50,7 млн сўм, 150 АҚШ доллари, 15 Россия рубли, 1 Евро ҳамда 1 дона пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатидан олинган.
Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ў.У.дан 3200 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. жами 3100 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 39 млн сўмга сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ў. ва Г.Б. жами 3100 АҚШ долларини фуқаро А.З.га 39,2 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 9,3 млн сўм ва 3570 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:03
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
18:34 / 11.10.2024