Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашиб кетди
Ҳодиса баҳсли Жэнай рифи ҳудудида юз берган.
Фото: Anadolu Agency
Душанба куни Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда Хитой кемаси ва Филиппин таъминот кемаси тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси қирғоқ қўриқлаш бошқармаси хабарида айтилади.
Баёнотга кўра, Филиппин кемаси Жэнай рифига туташ сувларга (Филиппинда Иккинчи Томас йўналиши деб аталади) «ноқонуний равишда кириб келган».
«Филиппин кемасининг Хитой томони бир неча марта огоҳлантиришларига қарамай ва сувдаги ҳодисалар олдини олиш бўйича халқаро қоидаларни бузган ҳолда Хитой навигация кемасига хавфли яқинлашгани тўқнашувга сабаб бўлди», — дейилади хабарда.
Пекин Иккинчи Томас йўналишини ўзининг акваторияси деб билади.
Мавзуга оид
17:59
Социалистик лагердаги бўлиниш — икки дўст давлат, Хитой ва Вьетнам нега урушганди?
16:24 / 19.04.2026
Робот пойгада инсон ўрнатган рекордни янгилади
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026